Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаш томонидан ҳудудларда янги сайланган депутатлар иштирокида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари ролини ошириш ва фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Ана шундай ўқувлардан бири Хоразмда бўлиб ўтди.
Семинар давомида Халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини такомиллаштириш, уларни ҳақиқий назорат органига айлантириш борасида ҳуқуқий асослар яратилиши ҳақида сўз борди.
Шу билан бирга, маҳаллий Кенгашлар фаолиятида учраётган камчиликлар, депутатларнинг аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида депутатларнинг роли сезиларли даражада ортганини алоҳида эътироф этдилар.
Худди шу тартибда халқ депутатлари вилоят Кенгашлари туманларда, туман Кенгаши депутатлари эса маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар устидан доимий равишда назорат олиб боришлари мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.
Мунозараларга бой ўтган семинарда келгусида ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган иш режалар белгилаб олинди.