3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” сифатида 1992 йилда қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига биноан нишонлана бошлади. Унинг мақсади - жамият ҳаётининг барча соҳаларида ногиронлар ҳуқуқларини рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлар муаммоларига кенг жамоатчилик эътиборини жалб қилишдан иборат.
Ўзбекистон ХДП Қибрай тумани кенгаши Тошкент вилояти кенгаши билан ҳамкорлигида Тошкент вилояти Психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида ҳам "Меҳр улашайлик" шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилояти кенгаши раиси А.Умаралиев хамда туман депутатлари иштирок этишди.
Болажонлар ва эртак қаҳрамонлари иштирокида саҳналаштирилган кўнгилочар дастурлар намойиш этилиб, тарбияланувчиларга қувонч улашилди. Тадбир сўнгида болажонларимиз учун ҳомийларимиз томонидан тайёрланган совғалар тақдим этилди.