Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Минг йиллар давомида шаклланган меҳр-оқибат, меҳр-мурувват тушунчалари асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган ва онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир.
Етим-есирлар, ёлғиз кексалар, мусофирларга, ёрдам муҳтож кишиларга мурувват кўрсатиш, сидқидилдан беғараз кўмак бериш каби фазилатлар азалдан маънавиятимизнинг ажралмас қисми бўлиб келган.
Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши томонидан 3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ташкил қилинган байрам тадбирида ушбу ҳақиқат бўй кўрсатди. Бухородаги “Мурувват” аёллар интернат уйида сақланувчиларни байрам билан табриклаб эсдалик совғалари топширилди. Сана муносабати билан шаҳар маданият бўлими томонидан ташкил этилган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.