Конституциямиз қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши томонидан Қарши Муҳандислик-иқтисодиёт институтида талабалар билан давра суҳбати ташкил қилинди.
Унда сўзга чиққанлар вилоят партия кенгаши раиси ўринбосари М.Туропов, институтнинг Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ю.А.Эргашева, вилоят партия кенгаши бўлим бошлиғи Ш.Худойқулова Конституциянинг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар.
Хусусан, мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эгалиги, тўғридан-тўғри амал қилиши, ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этишига тааллуқли меъёрлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Айнан ушбу жиҳатлар мустаҳкамлаб қўйилгани билан асосий Қонун ҳисобланиши таъкидланди. Конституция нормаларида асосий эътибор инсон, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилгани билан аҳамиятли эканлигини қайд этилди.
Таъкидландики, янги таҳрирдаги Конституциянинг 1-моддасида давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуриш эканлиги қатъий белгиланди. Ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди.
Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси Асосий Қомусимизни ўқиб, ўрганиши, ўзининг барча ҳуқуқ ва бурчларини, мажбуриятларини чуқур англаши лозимлиги тўғрисида савол-жавоблар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.