Андижонда ўқув-семинар

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ўз позициясини мустаҳкам сақлаб қолди, 1200 га яқин депутатлик ўринларини қўлга киритди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ўз фракциясини, барча вилоят Кенгашлари ва Тошкент шаҳар Кенгашида, қарийб барча туман-шаҳар Кенгашларида партия гуруҳларини тузишга муваффақ бўлди.

Энди бу имкониятдан партия Сайловолди дастурини ижро этиш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида самарали фойдаланиш зарур.

Шунинг учун ЎзХДП Марказий Кенгаши раисининг депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўйича ўринбосари Мақсуда Ворисова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасидан бошлаб, барча ҳудудларда янги сайланган депутатлар, янги тузилган партия гуруҳлари учун махсус амалий семинарлар ўтказмоқда. Ана шундай ўқувларнинг навбатдагиси Андижонда бўлиб ўтди.

Амалий мулоқот жараёнида жойлардаги партия гуруҳи раҳбарлари ва депутатларнинг режалари билан танишилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, янги таклиф-ташаббуслари тингланмоқда. Барча депутатлар сайловчиларга хизмат қилиш олий саодат эканини таъкидлашмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш