Конституция — оила, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий кафолати

 

Конституциямиз қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгашида "Конституция – оила, аёллар ва ёшларнинг ҳуқуқий кафолати" мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зухра Шадиева, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Шерали Мамадецоев ҳамда вилоят партия кенгаши "Ёшлар қаноти" аъзолари ва фаоллар иштирок этди.

Тадбирда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Жумладан, Конституция жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланган оила, болаларнинг тўлақонли ва ҳар томонлама соғлом камол топиши йўлидаги муҳим ҳужжат эканига урғу берилди. Шунингдек, ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ёшларни барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам ҳуқуқий замин яратиши қайд этилди.

Таъкидландики, янги таҳрирдаги Конституциянинг 14-боби, Оила, болалар ва ёшлар деб номланган бўлиб, бешта ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олгани аҳамиятлидир. Ўзбекистоннинг ижтимоий ва дунёвий давлат экани қатъий белгилаб қўйилгани эса Ўзбекистон ХДП ғоялари ва мақсадларига ҳар томонлама уйғундир. Унинг мазмуни тубдан такомиллаштирилиб, янги боб ва моддалар билан бойитилгани ҳақида маълумотлар берилди.

Мулоқотда, шунингдек, ёшларга тегишли моддалар ва уларнинг самарали фойдаланишнинг аҳамияти тушунтирилди.

Тадбир сўнгида ёшлар томонидан таклифлар билдирилди ва ҳуқуқий мулоқотларнинг аҳамияти, ёшларга фойдали жиҳатлари эътироф этилди. Тадбирда фаол қатнашган ёшларга партиямиз совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш