Тинч атом — барқарор ривожланиш гарови
Тинч атом — барқарор ривожланиш гарови

 

Куни кеча Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзуидаги халқаро конференциянинг долзарблиги шундаки, унда жаҳон ядро саноатининг етакчи мутахассислари иштирок этганидир.

Эътибор қаратадиган бўлсак, анжуманда ИҲТ мамлакатларида атом энергиясидан фойдаланиш истиқболлари, атом объектлари хавфсизлигини таъминлашда халқаро ташкилотларнинг роли, атом энергиясидан фойдаланишнинг экологик ва ижтимоий жиҳатлари, соҳадаги илмий-технологик ривожланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шу ўринда Ўзбекистон тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланишни фаол ривожлантириш ҳамда атом технологияларидан хавфсиз фойдаланишга эътибор қаратаётганини алоҳида қайд этиш жоиз. Зеро, Президент Шавкат Мирзиёев мазкур конференция иштирокчиларига йўллаган мурожаатида мамлакатимизни ишончли, хавфсиз, иқтисодий самарадор ва экологик тоза энергия манбалари билан таъминлаш — Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда устувор йўналиш эканлигига урғу берди.

Атом энергияси бўйича илғор технологияларнинг жорий этилиши мамлакатимиз тараққиёти учун жуда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари ушбу масалага эътибор қаратгани бежиз эмас, албатта. Чунки бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган ва аҳоли сони ортиб бораётган давлат саналади. Демакки, энергияга бўлган талаб ҳам ортиб бораверади. Барқарор ва ишончли энергия таъминоти учун мамлакат энергия манбаларини диверсификация қилиш лозим бўлади. Айтиш мумкинки, бу мамлакатимизнинг жадал тараққий этаётган иқтисодиёти учун ҳам ғоятда фойдалидир.

 

Улуғбек ШЕРМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш