Яқинда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сайловолди дастури ижросига қаратилган 2024-2029 йилларга мўлжалланган Ҳаракат дастурини тасдиқлади. Унда 10 та йўналиш, 15 қадам ва 122 банддан иборат вазифалар белгиланган. Дастур доирасида 2 та янги кодекс, 10 та янги қонун ташаббуси билан чиқиш, 10 та кодекс ва 50 га яқин қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масалалари ўрин олган.
Бу вазифаларни бажаришда маҳаллий Кенгашлар депутатларининг ўрни ва роли катта. Шу мақсадда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ишчи гуруҳи жойларда ўқуврлар ўтказмоқда. Навбатдаги семинар Жиззахда бўлиб ўтди.
Таъкидландики, ҳаётга, одамлар ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан, фақат юқоридан туриб топшириқ беришдек номақбул тажриба энди иш бермаслигини ундан бутунлай воз кечиш вақти келганлигини даврни ўзи тақоза қилмоқда. Одамлар орасида бўлиш, уларнинг ташвиши, ҳаёти билан қизиқиш ва мурожаатларига ечим топиш сайловчилар ишончини қозонишга хизмат қилади.
Жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколат халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилди. Бу демократик тараққиёт сари яна бир катта қадам ташлангани мамлакатимиз тарихида илк маротаба вилоят Кенгашларига ҳокимлар раис бўлиши амалда бекор қилинди. Эндиликда вилоят Кенгаши депутатлари орасидан сайланган депутат раислик қилишни бошлади.
Ўтказилаётган семинарларда ана шу масалалар ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, маҳаллий Кенгашлар фаолиятида учраётган камчиликлар, депутатларнинг аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида депутатларнинг роли сезиларли даражада ортганини алоҳида эътироф этилди. Фаолият самарадорлигини ошириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, жойлардаги муаммоларнинг ечимига оид таклифлар тайёлаш ҳақидаги масалаларда тушунтиришлар берилди.