«Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари»
«Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари»

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг лойиҳалари янги таркиб депутатлари иштирокида давом этмоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутати Н.Рахманбердиева «Шарқ» маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Чориев ҳамкорлигида «Ижтимоий ҳимоядан ижтимоий фаоллик сари» лойиҳаси асосида маҳалла аҳли ва фаоллари билан мулоқот ўтказди.

Учрашувда мамлакатимиз ривожланишнинг янги даврига қадам қўяётгани ва бу ҳаётимизнинг барча жабҳаларида юз бераётган ўзгаришларда ўз ифодасини топаётгани таъкидланди. Халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти, махаллаларда юритилаётган «Темир дафтари», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»да қайд этилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, аёллар, ёшлар, кексалар, ногиронлиги бор шахсларни қўллаб-қувватлаш кераклиги қайд этилди. Бунда улар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар борасидаги чора-тадбирлар ижросига эътиборни кучайтириш зарурлигига урғу берилди.

Аҳолини ташвишга солаётган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатлари, таклифлари ва истаклари тингланди. Ечимини кутаётган масалалар ёзиб олиниб, мутасаддиларга етказилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Бизнинг депутат Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш