Бир ёқадан бош чиқарсак, ҳар қандай синовни енгамиз
ЎзХДП Яккабоғ туман кенгаши раиси, 17-Учтепа сайлов округидан халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Назира Элмуродова партия тизимида амалга оширилаётган “Бирдамликда гап кўп, коронавирусни биргаликда енгамиз!” лойиҳаси асосида маҳаллаларда яшовчи хотин-қизлар ҳолидан хабар олиб, уларга бепул ниқоблар тарқатди.
Бундай хайрли ишларни халқ депутатлари Касби, Муборак, Нишон ва Миришкор туман Кенгашларидаги партиямиз гуруҳи аъзолари ҳам фаол амалга оширяпти. Аҳоли ўртасида коронавирусга қарши курашиш, касаллик тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича кенг кўламда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.