Сайловчилар ишончини қозониш масъулият ва ташаббус талаб этади

 

Одамларнинг тўкис ҳаёт кечириши, ўзини ҳар томонлама бахтли ҳис этиши учун, аслида, кўп нарса талаб этилмайди. Яшаши ва ишлаши учун шарт-шароит, шунингдек, истиқомат қилаётган жойида етарли инфратузилма бўлса бас.

Халқимизнинг орзу интилишларини, жойлардаги мавжуд ҳолатни аниқлаш ва уларга ўз ечимларини таклиф этиш бевосита маҳаллий Кенгашлар депутатлари га масъулият юклайди. Шундан келиб чиқиб жойларда ўтказилаётган тренингларнинг навбатдагиси Навоийда ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова, бошқарма бошлиғи Мавжуда Ҳасанова ҳамда вилоят партия кенгаши раҳбарлари, масъуллар ҳамда депутатлар иштирок этди.

Семинарда ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун татбиқ этилган дастурларнинг ижросида депутатлик ҳамда жамоатчилик назоратининг аҳамияти, партия гуруҳлари фаолиятидаги самарадорлик ҳақида сўз борди.

Қолаверса, депутатлар назорат тадбирлари, аҳоли билан учрашувлар ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш жараёнида маҳалладан тортиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар даражасигача бўлган муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлашига оид кўрсатма ҳамда таклифлар билдирилди.

Қайд этилдики, бу маҳаллий Кенгашлар депутатларига катта ишонч бўлиши билан бир қаторда, уларнинг зиммасига улкан масъулият ҳам юклайди. Ушбу вазифани муваффақият билан бажарган депутат сайловчилар ишончига киради, содда қилиб айтганда, халқ вакили, деган номни оқлайди.

Сайловчилар ишончини қозониш, уларнинг мушкулини осон қилишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги тушунтирилди. Очиқ мулоқот асосида ўтаётган семинарлар кейинчалик туман ва шаҳарлар кесимида ҳам ўтказилиш режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Сайлов Бизнинг депутат Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш