Белгиланган вазифалар ижроси депутатлар назоратида

 

Қашқадарё вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасида – соҳа ходимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Президентимизнинг 2021 йил 19 июндаги “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросининг вилоятда бажарилиши бўйича вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Зокиров Зоҳиджон Зокировичнинг ҳисоботи эшитилди.

Мазкур қарор кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, бошқарув органларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш ҳамда кўп квартирали уй-жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш мақсадида қабул қилинган. Шунингдек, уй-жойларнинг умумий мол-мулкидан самарали фойдаланиш ва уни таъмирлаш, уларга туташ ер участкасини ободонлаштириш ишларининг изчил амалга оширилишини таъминлаш ҳам назарда тутилган.

Ҳисоботда қарор ижроси юзасидан Қарши шаҳридаги Амир Темур ва "Табассум" маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Мажлис кун тартибидаги масала ва қилинган амалий ишлар бўйича соҳа вакилларига халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутатлари Я.Иноятов, С.Камилова ҳамда С.Аҳмаджоновалар фикр-мулоҳазалари ва саволлари билан мурожаат қилишди.

Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутатлар партия ғоялари ва ташаббусларидан келиб чиқиб ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Электорат манфаатларига алоқадор саволлар билан мурожаат қилдилар.

Қўшма мажлис ваколати доирасида қарорлар қабул қилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш