Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ташкил этилган "Энг намунали туман ва шаҳар" танловида Республика Маънавият ва маърифат маркази Беруний тумани бўлими бошлиғи, Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Пардагул Раззақова 1-ўринга муносиб кўрилди. Ғолиб “Дамас” автомобили билан тақдирланди.
Ҳурматли Пардагул Кузибаевна!
Сизни “Энг намунали туман ва шаҳар” танловида 1-ўрин ғолиби бўлганлигингиз билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда кўп сонли партия аъзолари номидан самимий табриклаймиз. Сизнинг халқимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз!
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши