Партиявий ташаббуслар ижросида депутатлик бирлашмаларининг ўрнини ошириш лозим

 

10 та йўналиш, 15 қадам ва 122 банддан иборат вазифалар — бу Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Сайловолди дастури ижросига қаратилган Ҳаракат дастуридан ўрин олган вазифалар мажмуи. Унга кўра, 2 та янги кодекс, 10 та янги қонун ташаббуси билан чиқиш, 10 та кодекс ва 50 та яқин қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, 20 та норматив ҳужжатлар ижроси устидан парламент ва депутатлик назорати олиб бориш тартибидаги фаолиятни йўлга қўйиш масалалари қамраб олинган.

Бу чора-тадбирларнинг ижроси биргина Қуйи палата ёки партия ташкилотлари билангина амалга ошмайди. Ҳаракат дастурида белгиланган вазифалар бевосита маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигига ҳам боғлиқ. Шундан келиб чиқиб жойларда янги сайланган депутатлар иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда. Бухородаги тадбир ҳам ана шуларнинг давоми бўлди.

Унда Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастуридаги устувор ғоя ва ташаббусларни рўёбга чиқаришда партия гуруҳларининг роли ва ўрни ҳақида сўз борди. Депутатлик ваколатларидан самарали фойдаланиш, депутатлик назорати институтини қўллаш амалиёти, сўров юборишнинг қонуний мезонлари тушунтирилди.

Ушбу кенг қамровли вазифаларни бажаришда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмаларининг доимий ҳамкорлигини таъминлаш, ҳуқуқий имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

Вилоятларда давом этаётган ўқув-семинар партия Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўтказилмоқда. Кейинчалик ушбу тажриба туман ва шаҳар даражасида ҳам этиши режалаштирилган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Сайлов Бизнинг депутат Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш