Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, муҳтож одамларга ёрдам бериш ва камбағалликни камайтириш буларнинг барчаси жамият тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади.
Президентимиз раислигидаги йиғилишда таъкидланганидек, ўтган вақт мобайнида 95 минг муҳтож одамга ёрдам берилди, 51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минг нафарига протез буюмлари топширилди, 5 минг ногирон бола боғча-мактабга жойлаштирилди. Ушбу ишлар ҳақиқатан ҳам муҳим ютуқлардир.
Айниқса, асоссиз нафақа тўлашнинг олди олинди ва қисқарган харажатлар бюджетда қолдирилгани бу маблағларни бошқа муҳим ижтимоий лойиҳаларга йўналтириш имконини туғдирди. Камбағал оилалар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилгани эса муҳтож одамларга яқиндан ёрдам бериш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш имконини берганида ўз аксини топди.
Оилавий боғчаларни кенгайтириш ва уларда камбағал оила фарзандларини устувор равишда қабул қилиш, боғча тўловини қисман қоплаб бериш, болаларни таълим олиш имкониятидан маҳрум қилмаслик учун жуда муҳим чоралар бўлиб мени хурсанд қилгани бу бизнинг партиямиз сайлов олди дастурида илгари сурилган ғоялар билан ҳамоҳангдир.
Бу ташаббусларни амалга ошириш орқали камбағалликни камайтириш, болаларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ва жамиятда тенгликни таъминлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, партиямизни дастурларида илгари сурилган ғояларни Ҳукумат дастурларига киритилиши, мамлакат ҳаётида ўз аксини топишида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Шерали МАМАДЕЦОЕВ,
Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси.