Депутатлар сайловчиларнинг ҳаёти ва ташвишларини тизимли ўрганиб бормоқда

 

Одамлар орасига кириб бориш, улар билан мулоқот қилиб, эҳтиёжларини ўрганиш, талаб ва истакларига қулоқ тутиш ҳар бир мутасадди олдида турган муҳим вазифалардан биридир. Айни пайтда, депутатлар ҳам сайловчиларнинг кундалик ҳаётини ўрганиб бориш орқали одамларни ташвишга солаётган ёки уларни қизиқтираётган масалалардан бохабар бўлиб боради.

Ўзбекистон ХДП айни шу мақсадда қатор лойиҳаларни амалиётга татбиқ этган. Улардан бири «Депутат маҳаллада» лойиҳаси бўлиб, бу орқали кўплаб мурожаатлар ўз ечимини топди.

Бўстонлиқ туман партия кенгаши раиси О.Бабаев, халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани Кенгаши депутати, котибият мудири Ж.Садиров мазкур лойиҳа доирасида «Товоқсой» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги аҳоли билан учрашди. Маҳаллаларда, хонадонларга юриб, фуқаролар билан юзма-юз мулоқот ўтказилди.

Суҳбатлар давомида улар томонидан ички кўчаларни ёритиш, кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияси фаолиятини яхшилаш бўйича мурожаатлар қилинди.

Шунингдек, фуқаро Гўзал Юсупова турмуш ўртоғи Фурқат Юсуповнинг даволанишига туман Тиббиёт бирлашмасидан йўлланма олиб берилишида амалий ёрдам сўради. Индивидуал масалалар жойида ҳал этилди, айрим масалалар мутасаддилар жалб қилинган ҳолда ҳал этиладиган бўлди.

Лойиҳа иштирокчилари шу куни ҳудуддаги 12-мактабнинг ҳолатини ҳам ўрганди. Муассасада ҳал этилиши зарур бўлган масалалар белгилаб олинди ва унинг ечимига масъул кишиларга керакли тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш