Қоровулбозорда “муҳокама, таҳлил ва таклиф”
Қоровулбозорда “муҳокама, таҳлил ва таклиф”

 

Қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ўрганиш, муҳокама қилиш ва партия позициясидан келиб чиқиб таклифларни шакллантириш. Ўзбекистон ХДПнинг Сайловолди дастури асосида ишлаб чиқилган Ҳаракатлар дастурига мувофиқ, тасдиқланган мазкур амалиёт жойларда изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Айни мақсадда Қоровулбозор тумани кенгашида ташкил этилган мулоқот бунга мисол бўла олади. Туман партия кенгаши раиси иштирокида ўтказилган мулоқотда "Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Лойиҳада қандай қўшимча ва меъёрлар таклиф этилаётгани тушунтирилди.

Иштирокчилари қонун лойиҳасининг партия электорати манфаатларига қай даражада аҳамиятли, сайловчилар ҳуқуқлари, жамият ривожи йўлида қандай ўзгаришларга сабаб бўлиши билан қизиқди. Айни шу жиҳатдан келиб чиқиб, масала муҳокама қилинди ва таклифлар билдирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат
← Рўйхатга қайтиш