Депутат ташаббуси билан нуронийлар учун саёҳат ташкил этилди

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Б.Ҳабибуллаев ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кегейли тумани кенгаши ташаббуси билан тумандаги нуронийлар учун саёҳат ташкил этилди. Унда иштирокчилар Тахтакўпир туманидаги янги ташкил этилган "Қаратерен" сайёҳлик мажмуасига борди.

Саёҳатг давомида туман партия кенгаши вакиллари, туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, фаоллари ва нуронийлар сайёҳларга яратилган шароитлар билан танишди. Замонавий шароит ва имкониятларга эга мажмуадаги хизмат кўрсатиш ўрганилди.

Нуронийлар иш сифатини янада оширишга оид ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб, маслаҳатлар берди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Фахрий Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш