Ижтимоий адолат ва иқтисодий тараққиёт учун янги механизмлар
Ижтимоий адолат ва иқтисодий тараққиёт учун янги механизмлар

 

Кеча Президент раислигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар сарҳисоби ва 2025 йил учун устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Аввало айтиш керакки, унда белгиланган вазифалар мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги босқичини бошлаб берди. Халқ демократик партияси бу ташаббусларни ижтимоий адолатни таъминлашнинг муҳим элементи сифатида баҳолайди.

Таъкидланганидек, туманларда яратилаётган кооперациялар аҳолининг тадбиркорлик қобилиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Балиқчилик, қуёнчилик ва асаларичилик каби соҳаларда кооперацияларнинг ташкил этилиши 500 миллиард сўм маблағ сарфланиши орқали қўшимча иш ўринлари яратишга хизмат қилади. Бу Халқ демократик партиясининг ҳар бир инсонга меҳнат қилиш имконияти яратиш тамойилига мос келади.

Шу билан бирга, камбағалликни камайтириш бўйича махсус механизмлар ишлаб чиқилиши Халқ демократик партиясининг адолатли тақсимот ва аҳолини даромадли қилиш мақсадлари билан уйғунлашади. Маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш ташаббуси аҳолининг иқтисодий саводхонлигини оширишга ва уларни молиявий жараёнларга жалб этишга хизмат қилади.

Ўйлаймизки, бундай ташаббуслар халқнинг ўз ташаббусларини амалга оширишга ишончини мустаҳкамлайди. Шу боис банкларнинг молиявий хизматларини камбағалликдан чиқиш учун асосий восита сифатида кенгайтириш зарур.

Яна бир нарсани алоҳида таъкидлаш ўринлидир 2025 йил учун режалаштирилган 5 миллион аҳолини даромадли қилиш мақсади партиянинг асосий мақсадлари билан тўлиқ уйғун. Халқ демократик партияси, ҳар бир фуқаро ўз имкониятларини ривожлантириши учун тенг шарт-шароит яратилиши тарафдори. Шундан келиб чиқиб, партия бу йўналишда давлат билан биргаликда иш олиб боришга тайёр. Ҳар бир фуқаронинг иқтисодий фаровонлиги бизнинг асосий мақсадларимиздан биридир.

 

Сирожиддин Шоназаров,

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш