Депутатлик бирлашмалари ва партия ташкилотларининг ҳамкорлиги самарадорлик гаровидир

 

Ёдингизда бўлса, бир неча ой олдин Президент фармони билан жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий вакиллик органларининг ролини ошириш мақсадида 33 та функция ва ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига ўтказилди.

Фармонга мувофиқ, маҳаллий Кенгашлар зиммасига вазифа ва функциялар фақатгина қонун ҳужжатлари билан юкланади. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан маҳаллий кенгашлар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

Яқинда бўлиб ўтган сайловдан кейин депутатлик бирлашмалари янгиланди, аввалдан тажрибага эга депутатлар билан бирга, ёш ва ташаббускор депутатларнинг ҳам сафи кенгайди. Бу эса уларга амалиётда қўл келувчи назарий билимларни эслатиш, кўникмаларни мустаҳкамлашни тақозо қилади.

Маҳаллий Кенгашларда ўз позициясини сақлаб қолган Ўзбекистон Халқ демократик партияси сайловчилар ишончини оқлаш, депутатларнинг қонуний ваколатларидан самарали фойдаланиш мақсадида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Айна пайтда жойларда ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

Тошкент вилоятида ҳам депутатлар режага мувофиқ ўқитилди. Хусусан, сиёсий партиялар ва депутатларнинг иш услубини янада такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида сиёсий партиялар орқали жойларда “Марказ-вилоят-туман” тартибида ишлайдиган тизими орқали ишлаш натижадорлиги тушунтирилди.

Шу билан бирга, маҳаллий Кенгашлар фаолиятида учраётган камчиликлар, депутатларнинг аҳоли муаммоларини ҳал этиш борасида депутатларнинг роли сезиларли даражада ортганини алоҳида эътироф этдилар.

Худди шу тартибда халқ депутатлари вилоят Кенгашлари туманларда, туман Кенгаши депутатлари эса маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар устидан доимий равишда назорат олиб боришлари мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

Бир қанча пунктларни ўзида қамраб олган дастур доирасида ўтказилган семинар якунида депутатлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Партия ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмалари ўртасидаги ҳамкор масалалари келишиб олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Сайлов Бизнинг депутат Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш