Ўзбекистондаги узлуксиз таълим ҳақида янги китоб нашрдан чиқди
Ўзбекистондаги узлуксиз таълим ҳақида янги китоб нашрдан чиқди

 

Таълим доимо инсониятни ҳар қандай инқироздан олиб чиқувчи қудратли таянч бўлиб келган. Ҳар қандай давлат ва жамиятнинг тараққиёти, аввало, унинг таълим тизимини қай даражада ривожлантириши билан боғлиқ.

Шу маънода, Янги Ўзбекистонда ҳам “Учинчи ренессанс”ни барпо этишнинг асосий ва муҳим омили сифатида айнан таълим ва тарбияга эътибор қаратилаётгани бежизга эмас.

Таълим соҳаси фидойиси, педагогика фанлари доктори, профессор Улуғбек Иноятовнинг “Янги Ўзбекистонда узлуксиз таълим” номли илмий-оммабоп китобда йиллар давомида таълим тизимида тўпланиб қолган муаммолар кейинги йилларда қандай ечим топаётгани аниқ факт ва рақамлар асосида очиб берилган.

Шунингдек, китобда юртимизда таълимнинг барча босқичларида энг юқори натижаларга эришиш бўйича белгиланган стратегик вазифаларнинг аҳамияти ҳақида таҳлилий хулосалар келтирилган.

Ушбу китоб нафақат таълим тизими ходимлари учун, балки кенг жамоатчилик учун ўзига хос илмий, таҳлилий, оммабоп қўлланма сифатида хизмат қилади.

 

Китобни ушбу ҳаволадан бепул юклаб олишингиз мумкин.

 

 

 

 

 

 

 
← Рўйхатга қайтиш