Депутатимиз маҳалла аҳлининг мурожаатини ҳал этди
Депутатимиз маҳалла аҳлининг мурожаатини ҳал этди

 

Маҳаллий Кенгашларнинг ваколатлари ортгани, уларнинг самарали фаолияти учун шароитлар яратилаётган аввало халқ манфаатига хизмат қилмоқда. Масалан, халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгаши депутати Д.Аҳмедовага "Янгиҳаёт" маҳалласининг бир гуруҳ фуқаролари томонидан мурожаат бўлган эди.

Гап шундаки, маҳаллага ичимлик сув қувурининг ёрилиши натижасида сув босимининг пасайиб кетган. Буни қарангки, маҳалладагилар бу масаланинг ечимини бир неча ойдан буён кутиб келган. Охир оқибат охирги умидда депутатга мурожаат қилишга тўғри келган.

Ичимлик суви исроф бўлиб ётгани ва бундан аҳоли жабр кўраётгани депутатнинг тезкорлик билан чора кўришга ундаган. “Сувоқова” давлат унитар корхонаси Янгийўл шаҳар бўлимига қилган мурожаати туфайли, трубалар соз ҳолатга келтирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш