Шеробод туманидаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Нигора Саидова «Гендер тенглик фаоли» миллий танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этди. Депутат «Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол туман давлат органи» номинациясида ғолиб бўлди ва Республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Унинг асосий мақсади – жамиятдаги гендер тенгликни таъминлаш, аёллар ва эркаклар учун бирдек имкониятлар яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Нигора Саидова ўзининг фаолиятида аёллар учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратиш, уларни ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга жалб қилиш, гендер тенгликни таълим ва маданият соҳасида тарғиб қилишга катта эътибор қаратмоқда. Унинг кўп йиллик меҳнат фаолияти жумладан, болалар мусиқа ва санъат мактабини бошқаришдаги йўналишлари гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ишларнинг муҳим қисмига айланди.