Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши депутатлари ижтимоий соҳа объектларида бўлиб, у ердаги ҳолатни ўрганмоқда. Хусусан, куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарликларни кўздан кечиришмоқда.
Халқ депутатлари Боёвут туман Кенгаши 17-Янгибўстон сайлов округига Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутат А.Ибадуллаев «Ўзбекистон» маҳалласига бориб, «Ғаллакор» ОШПга қарашли контейнерда жойлашган тиббиёт пунктидаги шарт-шароитлар билан танишди. Ходимлар ва аҳоли учун зарур масалаларни ўрганди.
Шунингдек, депутат маҳалладаги 34-ДМТТ ва 17-мактабнинг иситиш тизимларини кўздан кечирди. Ўрганишлар давомидан электр энергияси тез тез ўчиши натижасида синф хоналари исимаслиги аниқланди. Аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида депутат масъул ташкилотлар билан биргаликда амалий ишлар олиб бориш юзасидан вазифаларни белгилаб олди.