Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси, Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти ректори Шаҳзода Негматованинг Самарқанд шаҳридаги “Боғбонлар” маҳалласи фуқаролари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Депутат маҳалла аҳлига 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда муносиб ва фаол иштирок этгани учун миннатдорлик изҳор этди. Эндиликда маҳалладаги муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш учун биргаликда ишлашга, ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.
Учрашувда сайловчилар бир қатор масалалар билан мурожаат қилди. Хусусан, маҳаллада болалар спорт майдонини барпо этишга эҳтиёж борлиги таъкидланди. Шунингдек, хонадонлардаги газ ва электр таъминоти билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.
Депутат ҳар бир мурожаатни ёзиб олди. Тегишлилиги бўйича масъулларга мурожаат қилиб, масалани ечишга келишиб олди.