Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси А.Фозилов М.Таробий маҳалласида жойлашган 53-сонли тиббий пунктида тиббий кўрик ташкиллаштирди. Тадбир доирасида 100 дан ортиқ аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.
Айтиш керакки, кўрикка барча тор соҳа мутахассислари жалб қилинди. Иштирокчилар лаборатория таҳлиллари, ЭКГ ва УТТдан ўтказилди.
Ҳудудда истиқомат қилаётган аёллар ўртасида онкологик касалликлар аниқлангани сабабли вилоят онкология диспансеридан маммолог мутахассиси қатнашиб 75 нафар аёлни кўрикдан ўтказди.
Тиббий кўрик давомида 1 нафар бемор вилоят шифохонаси кардиология бўлимига даволанишга эҳтиёжи борлиги аниқланди ва муаммо жойида ҳал этилди.
Кўрик натижаларига кўра, аҳолига турли маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.