Аввало, қарздор бўлманг...
Аввало, қарздор бўлманг...

 

Ҳар бир қабул қилинаётган қонунларнинг ортида маълум бир ҳудуд аҳолиси, унинг фуқароларининг қарашлари, эҳтиёжлари ётади. Инсон манфаатларига хизмат қилувчи қонунларни ишлаб чиқиш – давлат ва жамиятнинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий фаровонлигини таъминлашнинг муҳим индикатори ҳисобланади.

Ўзбекистон ХДПнинг навбатдаги фракция йиғилишида депутат Ш.Назаров Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш масалалари, хусусан аҳолининг чиқиндилардан қарздорлиги аниқланган тақдирда, уларни электр тармоғидан узилиши борасида мутасадди ташкилот вакилларига бир қатор саволлар билан юзланди:

“биринчидан, ушбу қонунни биринчи ўқишдаги муҳокамасида дахлдор ташкилот вакиллари тўловлар янги қонун кучга киргандан сўнг амал қилиши бошланишини айтишган эди; иккинчидан, эса қонунда айнан қайси муддатдан бошланиши ҳақида норма йўқлиги, аниқ муддатни белгилаш лозимлигини, акс ҳолда аҳоли ўртасида тушунмовчиликлар, аввало, тўловларни амалга оширишда норозилик кайфияти вужудга келиши” мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, фракция аъзолари ҳам ушбу қонуннинг заруриятини таъкидлаган ҳолда, унга тегишли бўлган нормаларнинг амалиёт билан боғлиқлигини кучайтириш, хусусан, нормаларни аниқ ва содда тарзда белгилаш, ўзгаришлар ҳақидаги тарғиботларни кенг жамоатчиликка тўғри, қисқа, очиқ тарзда амалга ошириш лозимлигини, шундагина қонун қабул қилишдан кўзланган ижобий мақсадларга эришиш мумкинлигини кўрсатиб ўтдилар.

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Олий Мажлис Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш