Мурожаатдан сўнг кўча асфальтланди
Партиямиз Қизириқ туман Кенгаши депутатлари К.Муҳаммадиев ҳамда Н.Алимов тумандаги “Шодлик” маҳалласида ўрганиш олиб борган вақтда ҳудуддаги Тараққиёт кўчасининг таъмирга муҳтожлиги, унда аҳолининг куз-қиш мавсумида ҳаракатланиши учун муаммолар юзага келиши аниқланган эди.
Депутатларимиз мазкур масалага ечим топиш мақсадида масъул идоралар билан боғланиб, ҳамкорликда кўчага асфалт қопламасини ётқизиш борасида ўзаро келишувга эришилди. Натижада ҳозирда кўчани асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари депутатлар ва масъулларга хайрли ишлари учун миннатдорлик билдиришди.