Хўжайлида Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Хўжайли туман кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи билан ҳамкорликда тадбир ташкил қилди.
Хусусан, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган “Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси доирасида амалий тадбир ўтказилди.
Тадбирда партия масъуллари, туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Н.Примбетова, Хўжайли поликлиникасидаги БПТ аъзолари, 3-сонли Оилавий поликлиника масъуллари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Амалий тадбир давомида 150 дан ортиқ хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларнинг олдини олиш бўйича шифокорлар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, касаллиги аниқланганларга даволаниш учун йўлланмалар ва дори-дармонлар топширилди.