Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурида муҳтожларга кўмак бериш ғояси устувор масала сифатида белгиланган. Бунда албатта хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси ҳам муҳим ташаббуслар сирасига киради. Шу маънода партия турли лойиҳалар, акцияларни амалиётга татбиқ этиб келмоқда. Ана шулардан бири «Аёллар кўмак» лойиҳасидир.
Ўзбекистон ХДП Мирзачўл туман кенгаши ҳам мазкур лойиҳа доирасида хотин-қизларга турли масалада ёрдам бериб келмоқда.
Хусусан, кенгаш раиси А.Намазова ҳамда депутатлар томонидан лойиҳа доирасида «Ғалаба» маҳалласи хотин-қизлари билан суҳбат ўтказилди. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг мурожаатлари ўрганилди. Яъни, маҳаллий Кенгаш депутатлари бириктирилган ҳолда аёлларнинг муаммоси ўрганилиб, уларга босқичма-босқич ечим топиш чораси кўрилмоқда.
Шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш ишлари йўлга қўйилди.