«Бахт»ликлар учун тиббий кўрик ташкил этилди
«Бахт»ликлар учун тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ҳаво совигани сари инсон кўпроқ ҳимояга, муҳофазага эҳтиёж сезади. Айни шу паллада Ўзбекистон Халқ демократик партияси жойларда тиббий кўрик акцияларини ташкил қилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол туман кенгаши ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Бахт» маҳалласида «Соғлом она – соғлом оила» лойиҳаси доирасида амалий тадбир ташкил қилди. Маҳаллада жойлашган врачлик пунктидаги тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.

Амалий тадбир доирасида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишга қаратилган масалаларда ҳам суҳбатлар ташкил қилинди.

Шунингдек, 40 дан ортиқ хотин-қизлар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликларнинг олдини олиш бўйича шифокорлар томонидан тегишли тавсиялар берилди.

Бу каби акциялар Жиззахнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш