Маҳаллий Кенгаш сессияларида Ўзбекистон ХДП гуруҳи позицияси қандай бўлади?
Маҳаллий Кенгаш сессияларида Ўзбекистон ХДП гуруҳи позицияси қандай бўлади?

 

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар аллақачон вазифаларига киришиб кетган. Рақамларга тўхталсак, вилоят, туман ва шаҳарларида 115 нафар депутатлик ўрнига эга бўлдик. 19 та депутатлик гуруҳлари тузилди. Эндиги навбат вилоят, туман ва шаҳарларимиз келгуси 5 йилликда сайлов округида, маҳаллалар кесимида сайловчилар, партиямиз электорати манфаатларини ҳимоя қилиш учун сидқидилдан иш олиб бориши билан боғлиқдир.

Бунинг учун, аввало, депутатлар округидаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этишга қаратилган шахсий иш режаларини тузиб олиши, шунингдек, туман ва шаҳар даражасидаги муаммоларни партия гуруҳи билан келишган ҳолда мониторингдан ўтказиб бориши, шундан сўнг бартараф этиш чораларини тизимли йўлга қўйиши керак. Бунда бизга Ўзбекистон Халқ демократик партияси таклиф этган “туман-вилоят-марказ” тамойилида иш кўриш ёрдам беради. Айниқса, чека ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлашни давлат дастурига киритишга боғлиқ масалаларда вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари билан доимий мулоқот йўлга қўйилиши талаб этилади. Қуйида эса, партия гуруҳи раҳбари Кенгашлардаги доимий комиссия, сессия йиғилишларида доимо партия манфаатларини химоя қилиб бориши зарур.

Хусусан, жойларда ижро этувчи ҳокимият вакиллари ва мансабдор шахслар сайловоди дастуримизда белгиланган бир қанча вазифаларни ваколати доирасида ижросини таъминлаб боришади. Масалан, пенционерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар ижтимоий ҳимоя, коммунал соҳа сифатини яхшилаш, ичимлик суви, шунингдек, иссиқлик энергияси ва сув ҳисоблаш асбоблари билан тўлиқ таъминлаш каби кундалик масалалар маҳаллий Кенгаш депутатлари аралашувида ечим топади. Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ажратиладиган дори-дармон, протез-ортопедия воситалари ва бошқа тиббий-ижтимоий ёрдамни имтиёзли тақдим этиш каби масалалар ҳам маҳаллий бошқарув органлари билан ҳамкорликда ҳал этилади. Аммо йирик муаммолар, тизимли еим талаб этиладиган масалаларда вилоят ҳамда республика масъулларининг эътибори лозим.

Асосийси, партия Сайловолди дастуридан келиб чиқиб, депутатлик гуруҳи ўз позициясини билдириб бориш, ижтимоий масалалар, электорат манфаатларини ифодаловчи таклифларда пешқадам бўлиш вазифасига масъулдир.

 

Облоберди ОЛИМОВ,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раис ўринбосари,

Қува туман Кенгаши партия гуруҳи раҳбари.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш