Халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳининг 2024 йил якунига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.
Партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, туман кенгаши раҳбари, депутатлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган йиғилишда асосан партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш бўйича олиб борилган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, депутатлик гуруҳи фаолияти, электорат вакиллари билан ишлашда амалга оширилган ишларнинг якуни ва 2025 йилдаги долзарб вазифалар атрофлича кўриб чиқилди.
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг ўринбосари Маҳмуд Есенгелдиев якунига етган “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да Шуманай туман кенгаши партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилиб, сиёсий куч сифатида сайловларида фаол иштирок этиб, яхши натижаларга эришганини таъкидлади.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган сайловида халқ депутатлари туман Кенгашида Ўзбекистон Халқ демократик партияси – 7 та ўрин ёки 35 фоиз ўрин эгаллади.
Йиғилишда партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш, янги аъзолар сонини кўпайтириш, депутатлик корпуси томонидан қилинган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва 2025 йилда партия гуруҳи олдида турган устувор вазифалар бўйича кўпроқ нималарга эътибор қаратиш кераклиги юзасидан аниқ таклифлар ўртага ташланди.
Бундан ташқари, мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилаётгани, бу борада бажариладиган барча чора-тадбирларни амалга ошириш механизмлари, манбалари ва ечимлари давлат раҳбари томонидан аниқ белгилаб берилганини эътироф этилди.
Йиғилишда партия гуруҳи томонидан бу борада амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.