БПТлар сони яна биттага кўпайди

 

Бошланғич партия ташкилоти бу сиёсий тизимнинг халққа энг яқин бўлган бўғини ҳисобланади. Чунки унинг аъзолари кенг жамоатчилик билан яқин алоқа ўрнатиш имконига эга. Бу орқали аҳолининг ижтимоий-сиёсий билим даражасини ошириш, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, партия мафкураси ва ғоясини аҳоли онгига сингдириш каби масалаларда фаоллик кўрсатади. Одамларнинг кундалик ташвишлари, ўй-хаёлларидан яхши хабардор бўлади. Умуман, халқ билан партия ўртасидаги муҳим боғловчи вазифасини ҳам ўтайди.

Ўзбекистон ХДП эса жойларда ўзининг энг кичик ва муҳим бўғини сонини кўпайтириш, аъзолар сафини кенгайтиришга бел боғлаган. Янги йилнинг илк кунларида Ўзбекистон ХДП Ўрта Чирчиқ туман кенгаши томонидан Ўрта Чирчиқ туман "Инсон" ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказида тарғибот олиб борди. Натижада марказда партиянинг ҳудудий бошланғич ташкилоти тузилди.

Партия сафига янги аъзолар қабул қилинди. Уларнинг ишлари, партиянинг БПТга кўмаги ва дастаги нималардан иборат экани тушунтирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш