Ҳаво совуқ, кунлар қисқа бўлишига қарамай, депутатлар функционал вазифаларидан ортиб, маҳаллаларда ҳам суҳбат ташкил қилмоқда. Хусусан, 11-Гулбулоқ сайлов округидан сайланган Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати, Жиззах вилоят Архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ў.Ўрозбоев, ЎзХДП Бахмал туман кенгаши раиси А.Зикираев билан биргаликда "Гулбулоқ" МФЙ ҳудудидаги 50-сонли умумтаълим мактаби биносида сайёр қабул ўтқазди.
Аҳоли билан суҳбат жараёнида депутат Республикамизда, жумладан, Жиззах вилоятида амалга оширилиб келинаётган бунёдкорлик ишлари, Президентимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб, камбағалликдан чиқариш, ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратилишидаги эътирофларга тўхталиб ўтилди.
Гулбулоқ маҳалласида истиқомат қилиб келаётган аҳоли вакилларидан Б.Яхшибоев, Қ.Тошпўлатов, Р.Назаров, Б.Караманов, Х.Бозоров ва бошқаларнинг саволларига, муаммоларни бартараф этишдаги таклифларига атрофлича жавоб қайтарилди. Ҳар бир мурожаат тегишлилиги бўйича масъулларга етказилиб, белгиланган муддатларда муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.
Шунингдек, ўрганиш давомида ишчи гуруҳ Бахмал тумани шахсий таркибдаги архивда ҳам бўлди. У ерда ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, ходимлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар билан яқиндан танишиб чиқилди. Камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.