Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган бухоролик депутатлардан бири бошланғич синф ўқувчиларини рағбатлантириш мақсадида шахсий ташаббусини жорий қилди. Яъни, 21-Дўстлик сайлов округи депутати О.Ҳакимов Бухоро туманидаги 3-сон ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабида депутат стипендияси ташкил қилди. Депутат стипендиясига эга бўлиш учун мактабда 3 босқичда танлов ўтказилди.
Биринчи шартга кўра ўқувчилар билим сифати асосида танланди. Иккинчи турда уларнинг ўқиган бадиий китобларидан савол-жавоб қилинди. 3-босқичда сараланган болажонлар спортнинг шашка йўналиши бўйича мусобақада иштирок этди.
Якуний натижалар билан 3-"а" синф ўқувчиси Севинч Фармонова депутат стипендияси ғолиби бўлди ва туман Кенгаши депутати Одил Ҳакимов пул мукофоти билан тақдирлади. Ушбу танлов йил давомида ўтказилади ва болаларни ўқишга рағбатлантиришга ҳисса қўшади.
Эътиборлиси, нафақат бошланғич синфлар, балки юқори синф ўқувчиларини билим олишга рағбатлантиришга қаратилган бу каби ташаббуслар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам йўлга қўйилган.