Туман Кенгаши депутатлари Олий Мажлис Сенатида
Туман Кенгаши депутатлари Олий Мажлис Сенатида

 

Халқ демократик партиясидан Тошкент тумани Кенгашига сайланган депутатлар ташаббуси билан бир гуруҳ вакилларимиз Олий Мажлис Сенатида бўлишди.

Олий Мажлис Сенатининг қўмита раислари Абдулҳаким Эшмуродов, Малика Қодирхонова ҳамда бошқа бир қатор сенаторлар билан самимий учрашув ўтказилди.

Учрашув жараёнида Сенатнинг мамлакатимизда ижтимоий давлат яратиш мақсадида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бу жараёнда депутатларнинг, айниқса, маҳаллий Кенгаш депутатларининг ўрни муҳим экани ҳақида фикрлар билдирилди.

Янги сайланган депутатлар корпусининг қабул қилинаётган қонунларга таклифлари зарурлиги ҳамда қонунларнинг жойлардаги ижросини таъминлаш учун жамоатчилик ва депутатлик назоратини тизимли йўлга қўйишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўз навбатида туман Кенгаши депутатлари ҳам фикр-мулоҳазалари, ҳамкорлик масаласидаги таклифларини билдирди. Партиямиз томонидан йўлга қўйилган "марказ-вилоят-туман" тамойили асосида иш ташкил этилиши ҳақидаги сўз борди. Айтиш керакки, бу принцип албатта Сайловолди дастурида кўзда тутилган масалаларни муваффақиятли амалга оширишга асос бўлади.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш