Ўзбекистон ХДП сайловчиларнинг давлат дастурига таклифларини ўрганяпти
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўқон шаҳар кенгаши раиси Ҳ.Исмоилов иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Яъни, партия фаоллари ҳудуддаги 11-сонли давлат умумий ўрта таълим мактабида 2025 йил – «Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили»да амалга ошириладиган давлат дастурига сайловчиларнинг таклифларни олди.
Шунингдек, партиянинг дастурий ташаббуслари, ғоялари, мақсад ва вазифалари ҳам тарғиб этилди. Муассасанинг педагоглар жамоаси партия ходимларига турли саволлар билан мурожаат қилди, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Бундан ташқари, бир гуруҳ ташаббускорларнинг таклифига кўра мактабда партиянинг бошланғич ташкилоти ташкил этилди. Партияга аъзо бўлган ўқитувчиларга гувоҳномалар ва эсдалик совғалари топширилди.