Бухоро вилояти Қоракўл тумани «Тинчлик», «Арабхона» ва «Қорахожи» маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабул ўтказилди.
Халқ депутатлари Қоракўл туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Л.Шермуҳаммедова ва Ш.Саломов фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилди. Суҳбат давомида бир қанча муаммо ўртага ташланди ва муҳокама қилинди. Ўрганилган ҳолатлар юзасидан тегишли ташкилотларга депутат сўрови билан мурожаат юборилди.
Жойида ҳал қилиниши мумкин бўлган масалалар ҳам ечим топди. Мисол учун, депутатлар кўмагида «Қорахожи» маҳалласида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз фуқаро Очилгул Холбоевага 1 сотихлик иссиқхона қуриб берилди.
Мурожаатлари ечим топган маҳалла аҳли миннатдорлик билдирар экан, депутатлардан ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам олишди.
Депутатлик сўрови натижаларига кўра, ҳудуддаги вазият яна ўрганилиши таъкидланди.