Йиғилиш кун тартиби бўйича туман оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан Ф.Мадаминованинг йиллик ҳисоботи тинглади. Келтирилган маълумотлар асосида депутатлар турли саволлар билан мурожаат қилди.
Шунингдек, 2025 йилда “Аёллар дафтари”ни 6-босқичда шакллантириш борасида мутасадди раҳбарлар, маҳалла раислари, “маҳалла еттилиги” ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳаза ҳамда таклифлари тингланди.
Мазкур масала юзасидан туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг туман фаоллари ва жамоатчиликка Мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Йиғилиш давомида халқ депутатлари Миробод туман Кенгашининг таклифлари инобатга олиниб, хатлов жараёнларида маҳаллаларга бириктирилган тиббий патронаж хизмати ва ижтимоий ҳимоя агентларини жалб этиш орқали хатловни юқори савияда ўтказиш белгиланди. Шу билан бирга, жараёнларга “маҳалла еттилиги” ҳамда маҳалла раисларининг шахсан масъуллиги яна бир бор таъкидланди.
Айтиш керакки, тумандаги барча идора ва ташкилотлар раҳбарлари, мутасаддилар иштирок этган кенгайтирилган Йиғилишда кўтарилган масала туман Кенгашининг сессиясига киритилди.