Гулистонда янги БПТ ташкил этилди

 

Бошланғич ташкилоти бу партиянинг энг кичик аммо муҳим бўғини саналади. Чунки бошланғич ташкилоти халққа энг яқин бўлган, унинг кундалик ҳаётидан яхши хабардор бўғиндир. Шундан келиб чиқиб, жойларда БПТлар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Хусусан, Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши томонидан жойларда партиянинг энг кичик ва муҳим бўғини сонини кўпайтириш, аъзолар сафини кенгайтириш борасида самарали ишлар амалга ташкил этилмоқда. Бунинг учун тарғибот тадбирлари ўтказилиб, партиянинг мақсадлари, ташаббуслари одамларга тушунтирилмоқда.

Ижтимоий соҳани ривожлантириш ҳар бир инсон учун нақадар муҳим экани, партия эса айни ушбу йўналишлардаги ғоялари билан ҳаракат қилиши ва партия дастуридан ўрин олган таълим, тиббиёт, пенсия ва нафақалар, коммунал хизмат каби соҳаларга алоқадор ташаббуслар ҳақида маълумотлар берилмоқда.

Гулистон шаҳар кенгаши ташаббуси билан ўтказилган ана шундай тарғибот тадбирлари натижасида Гулистон шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги Aхбарот-кутубхона марказида бошланғич партия ташкилоти тузилди. Унинг атрофида партия ғояларига хайрихоҳ инсонлар жамланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш