Халқ депутатлари Чортоқ туман Кенгашининг Коррупцияга қарши кураш ва суд ҳуқуқ масалалари ҳамда Аграр ва сув хўжалиги масалалари бўйича доимий комиссияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Комиссия йиғилишида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси муҳокамасига киритилаётган масалалар муҳокама қилинди.
Дастлаб Чортоқ туман прокурорининг 2024 йил 4-чорак якуни юзасидан ахбороти ва 2025 йилнинг 1 чорагида амалга ошириладиган ишлар юзасидан тақдимномаси кўриб чиқилди. Ҳисобот давридаги маълумотлар юзасидан депутатлар саволлар билан мурожаат қилди.
Шунингдек, Норин-Сирдарё ирригация ҳавза бошқармасининг "Қудуқлар жойлашган ер майдонлари тоифасини ўзгартириш" ҳақидаги мурожаати ҳам муҳокама қилинди.
Комиссия йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан Ўзбекистон ХДП гуруҳи вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Саволлари юзасидан қўшимча маълумотлар олди.
Доимий комиссия қарори билан кун тартибидаги масалалар сессияга киритиладиган бўлди.