Қонун лойиҳалари муҳокамада

 

Аввал хабар берганимиздек Ўзбекистон Халқ демократик партияси "марказ-вилоят-туман" тамойили асосида фаолиятини йўлга қўйди. Бу эса жойлардан қонунчиликка оид турли таклифлар, муаммолар ечимига қаратилган мулоҳазаларнинг халққа янада яқинлашувига хизмат қилмоқда.

Биламизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш изчил давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан ЎзХДПдан сайланган Самарқанд вилоят ва Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутатлари Ф.Рахимова ва Т.Ҳамидов тиббиёт бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси айрим қонун-ҳужжатларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.

“Аҳолига тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмларига киритилмаган қўшимча тиббий ёрдам кўрсатишни ҳуқуқий тартибга солиш, шунингдек тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги лойиҳага ўз таклифларини билдирди.

Шунингдек, "Баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси учун партия билдирган позициясини маъқулладилар.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш