Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Ойбек Маматқуловнинг ташаббуси билан Зомин туманидаги бир қанча фуқароларнинг мурожаати ижобий ҳал этилди.
Хусусан, 2024 йилда Зомин туман ҳокимлиги ва “Қўрғон” МФЙда яшовчи фуқаролар ўртасида, бузилган турар жойлар учун компенсация тўлови бўйича келишув битими тузилган ҳамда 2024 йил 20 июнида Жиззах вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд мажлиси ажрими билан туман ҳокимлигидан компенсация ундириш белгиланган. Яъни, 2 нафар (А.Турдиев, М.Хасанова) фуқарога, 2024 йил 4-6 июнь кунлари Зарбдор туманлараро очиқ суд мажлиси ажрими билан 2 нафар (З.Исматуллаев, С.Исматуллаев) фуқарога етказилган зарар учун ҳокимлик жавобгар, деб топилган эди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори талаблари асосида вилоят кузатув кенгашининг хулосаси тақдим этилди. Мазкур ҳужжатга мувофиқ ҳудудий компенсация жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқароларга етказилган зарар тўлиқ тўлатиб берилди.