ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши томонидан ушбу шиор остида тадбир ўтказилди. Чиндан ҳам, армия, ватан сарҳадларининг посбонлари миллатимиз, мамлакатимиз таянчидир. Вилоятдаги куч тузилмалари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 33 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни шарафига қаратилди. Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилоят кенгаши ҳамкорлигидаги тадбирдан мақсад ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.
Ватан ҳимояси шарафли касб экани ва бу йўлда фидойилик кўрсатаётганлар ҳамиша эътирофга муносиблиги қайд этилди. Юрт ҳимояси оиладан, маҳалладан, ишлаётган ва ўқиётган жамоамиздан бошланиши, қачон кичик қўрғонларимиз тинч бўлса, мамлакатда осойишталик барқарор бўлиши таъкидланди. Юрт посбонларига самимий тилаклар, эзгу ниятлар билдирилди.
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтидаги учрашувда ушбу куннинг ҳақиқий эгалари Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фарғона вилоят бошқармаси раҳбарияти ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, ўзининг Ўзбекистон ХДП хайрихоҳлигини билдирган ҳамда ташаббус кўрсатган бир гуруҳ ёшларга ҳам эсдалик совғалари тақдим этилди.