«Боғчинор»ликлар ХДП депутатидан амалий ёрдам сўради

 

Халқ депутатлари Тойлоқ туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Дилафруз Улуғбоева «Боғичинор» маҳалласининг «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда фаолият фаолиятини ташкил қилмоқда. Хусусан, маҳалладаги муаммоларни тизимли ҳал этишда доимий ҳамкорликда ўрганишлар ўтказиляпти.

Сайловчилар билан мулоқотлар ҳамда маҳалладаги ўрганишлар айрим масалаларнинг эрта аниқланишига ҳисса қўшмоқда. Айтиш керакки, «Боғичинор» МФЙ ҳудудидаги сув минорасининг ўз белгиланган чегараси мавжуд. Аммо ҳозирги кунда унинг атрофи ўралмаган. Ваҳоланки, сув минораси атрофидаги ҳудудда аҳоли турар жойлари ҳамда 20-мактабгача таълим ташкилоти, 22-умумтаълим мактаби яқин масофада жойлашган. Бу эса хавфсизликка таҳдид туғдиради. Чунки ёш болалар сув минораси атрофида ўйнаши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шуни инобатга олган ҳолда сув минораси ҳудуди чегарасини темир панжара ёки девор билан ўраш масаласида соҳа мутахассисларидан амалий ёрдам сўралди. Ушбу сув иншооти масъуллар томонидан девор билан ўраб берилса, «маҳалла еттилиги» билан ҳамкорликда ушбу сув иншоотининг атрофига дарахтлар экилиб ободонлаштириш имкони юзага келади. Депутат ва «маҳалла еттилиги» масалани мутасадди ташкилотлар билан ҳал этишга киришди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш