2024 йил Ўзбекистон Халқ демократик партияси учун муҳим тарихий давр бўлди. Партиямиз халқчил ғоялари билан мамлакатимизда адолатли жамият қуриш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги кенг кўламли ишларни амалга оширдик. Шунингдек, юртимиз тарихида биринчи марта аралаш сайлов тизимида ўтказилган сайловларда фаол иштирок этдик.
“Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт” йили деб номланиши ва давлат дастурида ижтимоий ва экологик барқарорликка эришишга доир қатор режа ва мақсадлар ўрин олгани қорақалпоғистонликларни қувонтирди. Жумладан, Орол денгизи тубида 100 минг гектар янги яшил майдон яратилиши, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида шўр ва сувсизликка чидамли ўсимлик боғлари ташкил этилиши, “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилиши экологик муаммоларни ҳал қилишга, аҳоли соғлиғи ва турмуш сифатини ошишига хизмат қилади. Албатта, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва туман-шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳи аъзолари, фаоллар билан биргаликда Давлат дастури лойиҳасига таклифлар бериш, кейинчалик уни амалга оширишда фаол иштирок этади.
Давлат дастури лойиҳаси партиямизнинг дастурий мақсадлари билан ҳар томонлама ҳамоҳангдир ва уни амалга оширишимиз учун партия кенгашлари ва депутатлари энг фаол иштирокчи ва тарғиботчи бўлиши, партиямизнинг барча тузилмалари имкониятларини тўлиқ сафарбар этишимиз зарур. Партиямиз тажрибаси ва кадрларимиз салоҳиятини тўла ишга солиш орқалигина кутилган натижаларга эришишимиз мумкин.
Яна бир жиҳати, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини кучайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Йиллар давомида асосий бўғинимиз ва партия аъзоларимизни бирлаштирувчи тизимни кучайтиришга етарли эътибор қаратмаганимизни ҳам афсус билан тан оламиз. Баъзи ҳолларда БПТлар билан алоқамиз узилиб қолди. Натижаси барчамизга маълум, партия сафига аъзоларни қабул қилишда ўз таъсирини кўрсатди. Шу боисдан, бошланғич ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга таклифларни қуйидан, айнан бошланғич ташкилотлардан олиш тизимини йўлга қўйиш ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бунинг учун, БПТлар билан алоқаларни тиклаш, партия аъзолари сонини кўпайтириш, янги БПТлар очиш ҳамда уларга услубий, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишларимизни кучайтирамиз.
Белгиланган вазифалар кўлами кенг. Олдимизда халқ ишончини қозониш, сайловларда берилган ваъдаларни амалга ошириш вазифаси турибди. Бу жараёнда барча партиядошларга куч-қувват тилайман.
Халилла ЕШИМБЕТОВ,
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши раиси.