"Сунъий интеллект" мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди

 

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашида "Сунъий интеллект" мавзусида партия ходимлари учун амалий ўқув-семинар ўтказилди. Партия ташаббуси билан ташкил этилган семинарда Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти AКТ стартапларини қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, партиянинг "Ёшлар қаноти" фаоли Ш.Етмишбоев замонавий илмнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.

Хусусан, мамлакатимизда сунъий интеллект ва рақамли технологияларнинг ривожланиш ҳолати, уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши ва истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланишда этика қоидаларига риоя қилиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва бу борадаги маҳаллий ва хорижий тажрибалар партия ходимлари иштирокида таҳлил қилинди.

Сунъий интеллектнинг, айниқса, таҳлил қилиш имкониятлари инсониятнинг ривожланиш суръатини бир неча юз баробарга тезлаштириб юборгани таъкидланди. Сунъий интеллектнинг имкониятларини мураккаб муаммоларни ҳал қилиши, тиббиёт, молия ва бошқа саноатларни ўзгартириши ва инсониятнинг тафаккур қилиш кўникмаларини ривожлантириб юборгани қайд этилди. Ақлли воситалар кўпайиши энергетика ва бошқа ресурсларни тежаш билан бирга ёшларнинг фикрлашини ҳам ижобий томонга ўзгартиришига урғу берилди.

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш