Бахмалда «Саломатлик акцияси» ўтказилди

 

Инсонларга моддий ва маънавий кўмаклашиш, дардига дармон бўлиш каби фазилатларни халқимиз азалдан юксак қадрлайди. Эътиборлиси, бу жиҳатлар турли соҳа вакилларининг фаолиятида ҳам акс этади. Ўзбекистон ХДП ташаббуси билан татбиқ этилган турли лойиҳа ва акциялар мисолида ҳам бунга гувоҳ бўлиш мумкин.

Хусусан, партиянинг Бахмал туман кенгаши раиси, вилоят Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Э.Нариев ҳамда депутат А.Зикиряев, туман тиббиёт бўлими бош врачи в.б. З.Файзуллаев, «Инсон» ижтимоий хизматлари маркази раҳбари Р.Тавбаев ҳамкорликда саломатлик акциясини ташкил қилди. Акция доирасида ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатга олинган оилалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбир давомида масъуллар аҳоли билан суҳбатлашди, уларни соғлигидаги муаммолар бўйича тегишли тавсиялар берди.

Шунингдек, тор доирадаги малакали мутахассислар томонидан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш