Инклюзив таълимни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инклюзив таълимга жалб этилган болалар қамровини ошириш. Бу Ўзбекистон ХДП Сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан бири. Яъни, болаларнинг таълимга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қамраб олиш ва бунинг учун имконият яратишдан керак, деган ташаббус илгари сурилган. Партия фаоллари ҳамда депутатлар жойларда бу борадаги ҳолатни ўрганиб, тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Хусусан, Когон туман 12-умумий ўрта таълим мактабида инклюзив таълим борасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Ўрганишда Когон туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси, депутат С.Шарипова мактаб директори Ф.Нажмидинов, ММИБДЎ ўқитувчиси Х.Норова, бошланғич синф ўқитувчиси М.Ниёзова билан биргаликда таҳлил ўтказди.
Яъни, масъуллар ушбу мактабдаги инклюзив таълимга жалб қилинган 1 синф ўқувчиси Шукрона Ражаббоева ҳамда унинг ота-онаси билан саҳбатлашди. Натижада дарс жараёнлари яхши йўлга қўйилгани аниқланди. Ўқувчининг онасига керакли маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мумкинки, қабул қилинган қонун таълим-тарбияга миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни сингдириш принципи киритилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистондаги ҳеч бир бола давлатимизнинг назаридан четда қолмаганлигининг исботидир.